Муборак инвестиция блоки, Бохористон кони 1-сонли янги қидирув қудуғи



Қидирув қудуғида бурғилаш ишлари 2019 йил 2 июнида бошлашган. Қудуқни синовдан ўтказиш жараёнида 2445 метр чуқурликда, кунлик дебити 100 минг куб метрни ташкил қиладиган нефть, конденсат ва табиий газ оқими олинди. Олинган углеводородлар оқими ҳамда геологик маълумотлар Ўзбекистонда Бохористон номли янги нефть, газ ва конденсат конининг очилганлиги тўғрисида далолат беради. Қидирув қудуғини бурғилаш ишлари 3000 метрни ташкил қиладиган лойиҳа чуқурлигигача давом эттирилади. Компания Муборак газни қайта ишлаш заводига газни транспортировка қилиш мақсади жами узунлиги 9,7 километр ташкил этадиган янги газ қувури қурилишини бошлаб юборди.